Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кредит жадвали ўзгарса, қарздорга дарҳол янгисини беринг” – Марказий банк тижорат банкларини огоҳлантирди
Маълум бўлишича, сўнгги пайтларда айрим тижорат банклари кредит шартномаларига истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи бандлар киритмоқда. Марказий банкка кўра, бу ҳолат қонунбузарлик. Шунинг учун барча банклар қатъий огоҳлантирилди.
Аниқланишича, баъзи банклар кредит тўлов жадвалидаги сана, муддат ёки миқдор ўзгарганда, мижозга ўз вақтида хабар бермаяпти. Улар янгиланган тўлов жадвалини фақат мижоз сўрагандагина тақдим этмоқда. Марказий банкнинг таъкидлашича, бундай маълумотлар зудлик билан мижозга олдиндан етказилиши шарт.
Кредитни қайтариш жадваллари — кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Унда кредит қолдиғи, асосий қарз ва фоиз тўловлари ҳамда уларнинг амалга оширилиш саналари кўрсатиб ўтилади. Жадвалдаги ҳар қандай ўзгариш кредит шартлари ўзгаришига тенг, дейилади регулятор огоҳлантиришида.
Марказий банк агар мижоз янгиланган жадвалдан бехабар қолса, тўловни кечиктириб юбориши, натижада жарима, ортиқча фоизлар ёки кредит тарихининг ёмонлашуви каби оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини билдирган.
Шундан келиб чиқиб, банклардан кредит шартномаларига бундай шартлар киритиш амалиётини тўхтатиш талаб қилинди. Регулятор илгари тузилган шартномаларга ҳам ўзгартириш киритилиб, бундай ноқонуний бандлар бекор қилиниши лозимлигини эслатган.
Кредитни қайтариш жадвалида ҳар қандай ўзгариш бўлган тақдирда банк қарздорга янгиланган жадвални дарҳол тақдим этиши керак, дейилади Марказий банк ахборотида.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026