Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандга ЮНЕСКО сессиясига 5 мингдан ортиқ иштирокчи келиши кутиляпти
Белгиянинг оммабоп Eurasiafocus.com электрон нашрида "ЮНЕСКО бош конференциясининг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий-маърифий тараққиётига қўшган ҳиссасининг эътирофидир" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Фото: Kun.uz
Нашрда қайд этилганидек, 2023 йил ноябр ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО бош конференциясининг 42-сессияси якунида унинг навбатдаги, 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича тарихий қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарорни ташкилотга аъзо 194 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлади.
"Ушбу ташаббус, шунингдек, Ўзбекистон учун катта дипломатик ютуқ бўлди, чунки ЮНЕСКО сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ўз сессиясини бошқа давлат ҳудудида ўтказилишини эълон қилди. Самарқанднинг ушбу жаҳон миқёсидаги тадбирни ўтказиш жойи сифатида танланиши мамлакатимизнинг маданият, фан ва таълим соҳасидаги ютуқлари ҳамда бой тарихий ва маданий меросининг яққол эътирофи ҳамдир", – деб ёзган муаллиф.
Маълум қилинганидек, 2024 йил 16 мартда Ўзбекистон президентининг "2025 йилда ЮНЕСКО бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
"Қарорга кўра, мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита тузилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташкилий қўмита томонидан сессия билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳлар тузилиб, тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Сессия иштирокчиларининг келиши ва кетиши, уларга виза расмийлаштириш, транспорт ва тиббий хизматлар кўрсатиш, асосий тадбирлар ва маданий дастурларда қатнашишлари масалалари ЮНЕСКО билан келишган ҳолда ҳал қилинмоқда", – дея урғуланган мақолада.
Белгия ОАВ, шунингдек, 43-сессия ва унинг доирасидаги тадбирларда 194 давлатдан 5 мингдан ортиқ иштирокчи келиши кутилаётгани ҳақида ёзган.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026