Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Робот Figure 03 уй йиғиштириш, таом тортиш ва идиш-товоқ ювишни ўрганди
Робот «мослашувчан» қилиб яратилган: уйда ишлатиш учун уни одамга хос «кийинтириш» мумкин, заводда эса бошқа вариант ишлатилади.
Фото: Figure Robotics
Figure Robotics компанияси такомиллаштирилган одамсимон роботнинг янги имкониятларини намойиш қилди. Энди Figure 03 роботи уй ишларига ёрдам бериши мумкин: тозалаш, кир ювиш, идиш-товоқларни ювиш, таом тортиш ва ҳатто нарсаларни етказиб бериш.

Модел тактил сенсорли қўлларга эга бўлиб, улар роботга объектларни ҳис қилиш, уларни хавфсиз сақлаш ва ҳатто мўрт ёки нотекис нарсалар билан ишлаш имконини беради.

Ҳар бир кафт камералар билан жиҳозланган. Бу роботга реал вақт режимида, айниқса чекланган жойларда ҳаракатларни тўғрилаш имконини беради. Figure 03 асосида кўриш, тил ва ҳаракатларни бирлаштирган Helix сунъий интеллекти ётади.
Робот «мослашувчан» қилиб яратилган: уйда ишлатиш учун уни одамга хос «кийинтириш» мумкин, заводда эса бошқа вариант ишлатилади. Figure 03 янада енгил ва ихчам бўлиб, симсиз қувват олиши мумкин.

Ҳозирча Figure 03 роботининг оммавий ишлаб чиқарилиш санаси эълон қилинмаган.
Мавзуга оид
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
22:02 / 16.11.2025
Маск ўзининг одамсимон Optimus роботи қашшоқликни йўқ қилишини айтди
14:08 / 15.11.2025
Pixar’даги каби жонли ақлли лампа энди ҳақиқий роботга айланди
11:22 / 12.11.2025