Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram иловасининг қисқа ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
Whois хизмати маълумотларига кўра, t.me домени .me миллий домен зонаси оператори томонидан DNS зонасидан ўчириб юборилган.
Дунё бўйлаб Telegram фойдаланувчилари кутилмаган муаммога дуч келди: t.me форматидаги қисқа ҳаволалар браузерларда очилмай қолди. Маълум бўлишича, бу мессенжердаги носозлик ёки регуляторларнинг ҳаракатлари билан эмас, балки доменинг ўзи DNS даражасида блоклангани билан боғлиқ.
Whois хизмати маълумотларига кўра, t.me домени .me миллий домен зонаси оператори томонидан DNS зонасидан ўчириб юборилган ва serverHold мақомини олган. ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) ҳужжатларига мувофиқ, бу мақом доменинг DNS тизимидан чиқариб ташланганини англатади. Бундан ташқари, доменга уни бошқа жойга ўтказиш, ўзгартириш, ўчириш ва ҳатто муддатини узайтиришни тақиқловчи чекловлар қўйилган.
Шу сабабли t.me кўринишидаги ҳаволалар энди оддий браузерларда очилмаяпти. Агар айрим фойдаланувчиларда улар ҳамон ишлаётган бўлса, бу интернет-провайдер ёки браузерда DNS-кэш ҳали янгиланмагани билан изоҳланади. Вақт ўтиб, бундай ҳаволалар барчада очилмайдиган бўлиб қолади.
Шу билан бирга, Telegram одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда. Мобил ва десктоп иловаларда ҳаволалар бўйича ўтишлар мессенжернинг ички механизмлари ёрдамида қайта ишланади, шу боис улар тўлиқ ишлайверади.
Telegram жамоаси ҳаволаларни қайта ишлаш тартибини ўзгартириб, t.me ўрнига telegram.me форматидаги манзиллардан фойдаланишга ўтди. Бу мессенжер ҳаволаларини браузерда қайта очиш имконини берди, бироқ айрим саҳифаларнинг мазмуни ҳали ҳам юкланмаяпти, чунки улар блокланган доменга боғланиб қолган.
Ҳозирча Telegram ёки .me домен зонаси операторидан расмий баёнот келиб тушгани йўқ. Оператор Черногория ҳукумати томонидан ташкил этилган doMEn компаниясидир. Ҳозирча блоклаш сабаблари номаълум, бироқ бунинг домен зонаси оператори ва Telegram ўртасидаги ҳуқуқий масалалар билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли истисно этилмайди. Бу тахминнинг тасдиғи йўқ.
Айни пайтда ташқи ресурсларда ҳаволаларни жойлаштириш учун вақтинчалик муқобил сифатида telegram.me форматидаги манзиллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
21:19 / 06.07.2026
Nokia сунъий интеллектга эга тугмали телефонларни тақдим этди
20:00 / 03.07.2026