Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон: “Агар Россия музокараларни рад этадиган бўлса, бадал тўлашига тўғри келади”
Эммануэл Макроннинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги низони ҳал қилиш борасида эришилган келишув Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишига умид беради, Украина инқирозига ҳам чек қўйилиши лозим.
Франция президенти Эммануэл Макрон Украина етакчиси Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқотидан сўнг Россия музокаралар столига ўтирмайдиган бўлса, бунинг учун бадал тўлашига тўғри келишини айтди.
«Агар Россия уришқоқлик руҳида қайсарлик қилса ва музокаралар столига қайтишни рад этадиган бўлса, бунинг учун бадал тўлашига тўғри келади», — деб ёзди у X тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги низони ҳал қилиш борасида эришилган келишув Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишига умид беради, Украина инқирозига ҳам чек қўйилиши лозим.
Айни пайтда Украина-Россия низосини ҳал қилиш масаласида пауза кузатилмоқда.
Сентябр охирларида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Киев Россия-Украина музокараларини тиклаш бўйича ҳеч қандай сигнал бермаётганини айтганди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026