Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урушдан кейин Ғазо секторини бошқариш учун фаластинлик технократлар танлаб олинди
15 кишидан иборат «маъмурий қўмита» барча фаластинлик фракциялар, жумладан, ҲАМАС томонидан ҳам маъқулланган, Исроил томонидан текширилган.
Фото: AFP/Getty Images
Урушдан кейин Ғазо секторини 15 нафар фаластинлик технократлар гуруҳи бошқаради. Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулъаттий Associated Press агентлигига маълум қилишича, номзодлар аллақачон танлаб олинган, шунингдек, Исроил томонидан текширилган. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди. Бу одамларнинг исми ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Вазир сўзларига кўра, 15 кишидан иборат «маъмурий қўмита» барча фаластинлик фракциялар, жумладан, ҲАМАС томонидан ҳам маъқулланган.
«Биз уларни Ғазо аҳолисининг кундалик ҳаётини таъминлаш учун йўналтиришимиз керак, «Тинчлик кенгаши» эса Ғазони тиклаш учун келадиган молиявий ёрдам оқимларини қўллаб-қувватлаши ва назорат қилиши керак», деди Абдулъаттий.
АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Ғазо секторини тиклаш учун «Тинчлик кенгаши»ни тузишни таклиф қилган эди. Кенгашга Трампнинг ўзи раҳбарлик қилмоқчи.
Абдулъаттий сўзларига кўра, ҲАМАС Трамп режасини қўллаб-қувватлайди ва «ўтиш даврида ҳеч қандай рол ўйнамайди». Ўз навбатида, Исроил тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун гуманитар ёрдам оқимини ва жойлардаги маъмурий қўмита ишини таъминлаб, Ғазодан қўшинларни олиб чиқиш шартларини бажариши керак, деб қўшимча қилди Миср вазири.
10 октябр куни Исроил ҳукумати ҲАМАС билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни тасдиқлади, бу Трамп маъмурияти томонидан таклиф қилинган тинчлик режасининг биринчи босқичи бўлди. Эришилган келишувларга кўра, Исроил армияси Ғазо ичидаги янги позицияларга чекиниб, анклав ҳудудининг 53 фоизини ўз назоратида сақлаб қолиши керак. 13 октябр куни гаровга олинганларнинг тирик қолган охирги 20 нафари Исроилга қайтди.
Маълумот ўрнида, сиёсатдаги технократ - бу сиёсатчи-мафкурачи сифатида эмас, балки мамлакатни, вазирликни ёки иқтисодиётни самарали бошқаришга чақирилган профессионал мутахассис сифатида ҳокимиятга келган давлат арбоби ёки амалдордир. У популизм ёки партиявий курашга эмас, балки билим, тажриба ва исботлаш усулларига таянади.
Мавзуга оид
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
14:08 / 01.12.2025
Рим папаси: Фаластин давлатини тузиш — ягона ечим
08:29 / 01.12.2025