Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк бор «Ҳалол» халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди
Ҳалол сертификатлаштириш идораси «Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification» халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтди.
«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси (UzTest) ҳузуридаги «Ҳалол сертификатлаштириш идораси» Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA) томонидан аккредитациядан ўтказилди.
«Ҳалол сертификатлаштириш идораси» «Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification» халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтди. Таъкидланишича, бу Ўзбекистонда «ҳалол стандартлари» бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар учун янги босқични англатади.
Қайд қилинишича, ҳозирги вақтда жаҳон бозорида «ҳалол» стандартлари ва сертификатларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Хусусан, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида ҳар бир маҳсулот турига мос сертификатлар талаб қилинади, улар орасида «Ҳалол сертификати» ҳам муҳим ўрин тутади. Бу сертификат хорижий, айниқса, Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институтига (SMIIC) аъзо давлатларга маҳсулот экспорт қилишда техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, «ҳалол» соҳаси жаҳон иқтисодиётида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бирига айланди. Ҳозирги кунда «ҳалол» озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ҳажми 2 триллион АҚШ доллари, зиёрат туризми 400 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
23:30 / 14.12.2025
Эрдўған Туркиянинг Ғазо бўйича позицияси ўзгармаслигини айтди
10:22 / 14.12.2025
"Гряз" лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланди
17:06 / 12.12.2025
Туркияга киритилмаган фуқарога Бокуда қайтиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди
11:42 / 11.12.2025