Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Параспорт билан шуғулланаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди
Параспорт билан шуғулланаётган 14–30 ёшли ёшлар учун давлат томонидан қатор имтиёзлар белгиланди.
Унга кўра, йўлкира харажатлари қопланади — камбағал оилалар реестридаги ногиронлиги бўлган ёшлар учун, ҳар ой БҲМнинг 1 бараваригача.
Спорт формаси ва инвентар — 6 ой давомида мунтазам параспорт тўгарагида иштирок этган ёшларга БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда тақдим этилади.
Ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
🔵 оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа;
🔵 такси хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти билан тузилган шартнома;
🔵 параспорт тўгараги раҳбарининг маълумотномаси;
🔵 спорт формаси ёки инвентарь учун талабнома;
🔵 “ЭРП-спорт” тизимидаги мониторинг маълумотлари.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
12:54 / 30.06.2026
Шавкат Мирзиёев фаол ёшлар билан учрашди
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026