Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музработ туман қурилиш бўлими бошлиғи қўлга олинди
Сурхондарёнинг Музработ туманида хусусий лойиҳа ташкилоти архитектори фирибгарлик йўли билан 17 млн сўм олган пайтда қўлга тушди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, у олган пулидан 1 млн сўмини туман қурилиш бўлими бошлиғига берган пайтда, мансабдор шахс ҳам ушланди.
Қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори Музработ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга қарашли бўлган, қурилиши тугалланмаган нотурар бино лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “муаммосиз” ўтказиб бериш эвазига, фирибгарлик йўли билан 17 млн сўм талаб қилган.
ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, архитектор 17 млн сўмдан 1 млн сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлиб, мазкур мансабдор ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Навоийда фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора билан ушланганди.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026