Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ChatGPT асосчиси сунъий интеллектга эга браузерни тақдим этди
Браузер ChatGPT ёрдамида турли масалаларни ҳал қилиш имконини беради.
Фото: OpenAI
Американинг OpenAI компанияси 21 октябрь куни бўлиб ўтган тақдимот чоғида сунъий интеллект асосида яратилган ChatGPT Atlas браузерини тақдим этди.
Компаниянинг маълум қилишича, браузер ChatGPT ёрдамида турли масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Контентни умумлаштириш, маҳсулотларни таққослаш ёки маълумотларни таҳлил қилиш учун ён панелдан исталган интернет саҳифасида чат-ботни чақириш мумкин. Шунингдек, ҳужжатларда, электрон почта хабарларида ёки тақвимдаги таклифномаларда алоҳида сўзларни белгилаганда чат-бот пайдо бўлади.
OpenAI агент режимида ChatGPT харидларни амалга ошириши мумкинлигини таъкидламоқда. Reuters агентлиги аввалроқ браузер, жумладан, ресторанлардаги столларни банд қилиши ва сайтлардаги шаклларни автоматик равишда тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
ChatGPT Atlas браузерини macOS тизимида аллақачон юклаб олиш мумкин ва тез орада унинг Windows, iOS ва Android учун версиялари пайдо бўлади.
Сунъий интеллект ўрнатилган бир нечта браузерлар аллақачон мавжуд, деб ёзди The Verge. Масалан, Google компанияси Gemini чат-ботини Chrome браузерига ўрнатган, Perplexity ўзининг Comet AI браузерига эга ва Microsoft ўзининг Edge браузерига сунъий интеллектга асосланган Copilot режимини бирлаштирган.
Мавзуга оид
21:03 / 04.12.2025
ChatGPT ичида реклама пайдо бўлди, ҳатто премиум обуначилар ҳам уни кўряпти
22:01 / 30.11.2025
Ўзбекистон университетларининг OpenAI экотизими билан интеграцияси чуқурлаштирилади
22:05 / 28.11.2025
ChatGPT одамларнинг маълумот излаш усулини ўзгартирди
13:15 / 08.11.2025