Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банклар, энергетика, туризм: Россияга қарши санкциялар пакетидан нималар ўрин олди?
ЕИ Россияга қарши 19-санкциялар пакетини расман тасдиқлади.
Фото: Getty images
У Россиянинг энергетика секторидаги даромадларини чеклаш, молиявий тийиб туришни кучайтириш ва учинчи давлатлар орқали санкцияларни четлаб ўтиш устидан назоратни оширишга қаратилган.
Энергетика
ЕИ Россиянинг суюлтирилган табиий гази импортини тақиқлайди: қисқа муддатли шартномалар учун олти ой ичида, узоқ муддатли шартномалар учун 2027 йил январдан.
«Роснефт» ва «Газпром нефт» билан келишувларга тақиқ кучайтирилди.
Татаристоннинг нефт соҳасида ишловчи саноат ҳолдинги санкцияга тушди.
Илк бор Хитой компаниялари – иккита нефтни қайта ишлаш заводи ва Россия нефтини сотиб олаётган трейдерга қарши санкциялар жорий этилди.
«Соядаги флот» фаолиятини таъминлаётган Litasco Middle East DMCC («Лукойл»нинг БААдаги шўъбаси)га чеклов киритилди.
Ушбу флотнинг ноқонуний фаолиятига ёрдам бераётган байроқлар ва кемасозлар реестри блокланди.
Россия нефти, қурол ёки Украина буғдойини ташиётган яна 117та кемага (жами 557та) портларга кириш ва денгиз хизматлари кўрсатиш тақиқланди.
«Соядаги флот» кемаларини қайта суғурталаш тақиқланди.
Молия ва криптоактивлар
ЕИ санкцияларни четлаб ўтиш учун криптовалютадан фойдаланиш ўсганини қайд этди.
A7A5 рублли стейблкойни ишлаб чиқарувчиси, эмитенти ва савдо платформаси санкциялар остига тушди. ЕИ ҳудудида ушбу актив билан боғлиқ барча операциялар тақиқланди.
Тожикистон, Қирғизистон, БАА ва Ҳонконгдаги 8та банк ва нефтетрейдерларга транзакциявий тақиқ қўйилди.
Россиянинг «Истина», «Земский банк», «Абсолют банк», «МТС банк» ва «Альфа-банк» банклари санкциялар рўйхатига киритилди.
Беларус ва Қозоғистондаги тўртта банк Россия билан ҳисоб-китобларда муқобил тизимларда иштирок этгани учун санкция қўлланилди.
ЕИ Россиянинг «Мир» ва «СБП» тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилишни тақиқлади.
Компанияларга Россиядаги тўққизта алоҳида иқтисодий ҳудудларда фаолият юритишга чеклов қўйилди.
Дипломатлар ва жисмоний шахслар
Аккредитация қилинган мамлакатидан ташқарида Шенген визаси билан сафар қилувчи россиялик дипломатлар тегишли давлат органларини аввалдан хабардор қилишлари шарт.
ЕИ мамлакатлари бундай дипломатларнинг киришларига алоҳида рухсатнома талаб қилиши мумкин.
Шунингдек, Олий иқтисодиёт мактаби ректори Никита Анисимов, АвтоВАЗ раҳбари Максим Соколов ва Дмитрий Медведевнинг ёрдамчиси Олег Осипов санкциялар рўйхатига киритилган.
Болалар ва гуманитар чоралар
ЕИ «украиналик болаларнинг Россияга депортация қилинишига алоқадор» 11 нафар шахсни санкциялар рўйхатига киритди.
Бўлажак санкциялар учун янги меъёр киритилади — болаларни ўғирлаш ва мажбурий ассимиляция учун.
Ҳарбий ва мудофаа тузилмалари
Бизнесменлар ва Россия ҳарбий саноат мажмуаси компаниялари ҳамда БАА ва Хитойдан икки томонлама маҳсулотлар етказиб берувчилар санкциялар рўйхатидан жой олди.
Шунингдек, Россияга жўнатилган КХДР армияси генерал-лейтенанти Чха Ён Бом ҳам рўйхатга киритилди.
Савдо ва экспорт
Россия ҳарбий саноат мажмуасини қўллаб-қувватлаётган 45та компанияга қарши чекловлар жорий этилди.
Улардан 17таси Россиядан ташқарида – Хитойда 12та, Ҳиндистонда 3та ва Тайландда 2та.
Экспорт тақиқи остидаги маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди: микроэлектроника, порох учун химикатлар, металллар, оксидлар, резина маҳсулотлари, қувурлар, шиналар, қурилиш материаллари.
Нефт-кимё сектори учун зарур бўлган барча ациклик углеводородлар хариди ва импорти тақиқланди.
Санкциялар рўйхатига Россиянинг йирик олтин қазиб олувчи компанияси «Полюс» ҳамда Evraz Plc кончилик компанияси қўшилди.
Хизматлар
Россия ҳукуматига кўрсатиладиган ҳар қандай хизматлар учун олдиндан ЕИ рухсатномасини олиш талаб қилинади.
Сунъий интеллект, юқори даражадаги ҳисоблашлар ва тижорат космик тизимлари соҳасида хизматлар тақдим этиш чекланди.
Европа компанияларига Россияда туристик хизматлар кўрсатиш тақиқланди.
Беларус
Беларус ҳарбий-саноат мажмуасининг бешта корхонаси ва Лукашенко режими билан боғлиқ тузилмаларга санкциялар киритилди.
Эндиликда ЕИ чоралари Россияга қарши савдо чекловлари билан бир хил бўлади.
Дастурий таъминот, жумладан, банклар, сунъий интеллект, квант ҳисоблашлари ва маълумотлар таҳлили маҳсулотларига тақиқ кенгайтирилди.
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47 / 05.12.2025