Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина ҳалок бўлган аскарлар жасадларини алмашди
Сўнгги марта бундай алмашув 18 сентябр куни бўлиб ўтган, Украинага 1000 нафар ва Россияга 24 нафар аскар жасади топширилганди.
Украина Россиядан 1000 нафар ҳалок бўлган украиналик аскарнинг жасадини қабул қилиб олди, деб хабар берди Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаби.
Қўшимча қилинишича, яқин вақт ичида уларнинг шахсини аниқлаш ишлари бошланади.
Россия ҳарбий операция масалалари бўйича парламент мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили, депутат Шамсаил Саралиевнинг маълум қилишича, Украина Россияга 31 нафар рус аскарининг жасадини топширган.
«31га 1000 шаклида алмашув бўлиб ўтди. Россияга 31 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари қайтарилди», — деди у.
Москва ва Киев даврий равишда жасадлар алмашиб келмоқда. Сўнгги марта бундай алмашув 18 сентябр куни бўлиб ўтган, Украинага 1000 нафар ва Россияга 24 нафар аскар жасади топширилганди.
2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россия ва Украина оғир яраланган аскарлар ва 25 ёшгача бўлган асирларни алмашиш, шунингдек, урушда ҳалок бўлган 6 минг ҳарбий хизматчининг жасадини бир-бирига топширишга келишиб олганди.
Мавзуга оид
20:40 / 05.07.2026
Константиновка кимнинг қўлида – Донбасснинг стратегик муҳим шаҳридаги вазият ҳақида
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
18:34 / 04.07.2026