Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича янги ёрдамчиси тайинланди
С.Пол Капур Қўшма Штатларнинг Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив ороллари, Непал, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Шри-Ланка билан дипломатия, стратегик шериклик ва минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини назорат қилади.
С.Пол Капур АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тасдиқланди. У 22 октябрь куни қасамёд қабул қилди, деб хабар берди АҚШ Давлат департаменти.
Пол Капур Ню-Деҳлида туғилган, унинг отаси ҳинд, онаси америкалик. Қўшма Штатларда таълим олган, Чикаго университетида докторлик даражасини олган, Клермонт Маккенни коллежида ва АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари аспирантурасида дарс берган, Ҳувер институтининг таклиф этилган илмий ходими бўлган.
Пол Капур Жанубий Осиёда хавфсизлик ва ядровий сиёсат бўйича кенг кўламли тадқиқотлари билан машҳур. Унинг бир қанча асарлари етакчи илмий журналлар ва жамоавий тўпламларда нашр этилган.
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси лавозимида 2021 йил сентябридан 2025 йил январигача Доналд Лу ишлаган эди.
Пол Капур Қўшма Штатларнинг Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив ороллари, Непал, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Шри-Ланка билан дипломатия, стратегик шериклик ва минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини назорат қилади. Унинг вазифаларига хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, терроризмга қарши кураш ва инфратузилмани ривожлантириш масалалари киради.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026