Жаҳон | 20:58 / 24.10.2025
5234
2 дақиқада ўқилади

Германияда биринчи уй бункери савдога чиқди

Бошпана ичида тўртта йиғма каравот, ҳожатхона, душ, ошхона ва дераза кўринишидаги экран бор. Унинг ичида бир ҳафта давомида автоном ҳаёт кечириш мумкин.

Фото: Bild

Россиянинг эҳтимолий провокациялари ҳақидаги хавотирларнинг кучайиши фонида Германияда хусусий бошпаналарга талаб кескин ошди, улар аллақачон оддий истеъмолчилар учун ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, сотувда биринчи «уй бункери» - ихчам ҳимоя модули пайдо бўлди, деб хабар берди BILD.

Бошпана прототипи 16 квадрат метр майдонга эга бўлиб, деворлари қалинлиги 20 сантиметр бўлган темир-бетондан ясалган. Унинг ичида бир ҳафта давомида автоном ҳаёт кечириш учун зарур бўлган барча нарсалар мавжуд: тўртта йиғма каравот, ҳожатхона, душ, мини-ошхона ва дераза кўринишидаги экран. Унда ёруғликни ранг ва ёрқинлик бўйича созлаш мумкин.

Лойиҳа асосчиси BSSD Defence компанияси раҳбари Марио Пайде сўзларига кўра, ушбу бошпана дронлар, миналар ва ҳатто 107 мм калибрли ракеталар зарбаларига бардош бера олади. Агар бункер бир неча метр ер остига ўрнатилса, у ядровий портлаш оқибатларидан ҳам ҳимоя қила олади, агар унинг эпицентри 20 километрдан кам бўлмаган узоқликда жойлашса.

«Уй бункери» нархи базавий модель учун 50 минг евродан бошланади ва тўлиқ комплектацияда 150 минг еврога етади. Битта конструкцияни тайёрлаш учун тахминан 70 иш куни талаб этилади.

«Биз бункер қайғули бетон қути эмас, балки замонавий ҳимоя ва хотиржамлик воситаси эканини кўрсатмоқчимиз», деб тушунтирди Пайде.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид