Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада мигрантларнинг оммавий муштлашувидан кейин 40 киши ушланди
«Прокшино» турар-жой мажмуасида мигрантлар оломони белкурак, таёқ ва йўл белгилари кўтарган ҳолда жанжаллашган. 4 киши жабрланган.
Полиция Москвадаги «Прокшино» турар-жой мажмуасида оммавий муштлашувдан кейин безорилик бўйича жиноий иш қўзғатди, деди ИИВ вакили Ирина Волк. Унинг сўзларига кўра, ИИВ бўлимига 40 нафарга яқин одам келтирилган, уларнинг муштлашувга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жанжал 25 октябрь куни содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, мигрантлар оломони белкурак, таёқ ва йўл белгилари кўтарган ҳолда жанжаллашган. 4 киши жабрлангани айтилмоқда. ТАСС хабарига кўра, тўхтаб турган бир нечта автомобиллар шикастланган. Можарога нима сабаб бўлгани номаълум.
ИИВ вакили Ирина Волк сўзларига кўра, қамоқ жазосига ҳукм қилинмаган мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади, кейинчалик уларга киришга тақиқ қўйилади.
«Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазо қўлланилмайдиган чет эл фуқаролари кейинчалик қонунда белгиланган тартибда киришга рухсат берилмаган ҳолда мамлакатдан чиқариб юборилади», деб ёзди Волк.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Унга кўра максимал жазо - етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
18:32 / 10.06.2026
Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026