Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашди
Сержио Гор билан бўлган учрашувда савдо соҳасида очилаётган имкониятларга эътибор қаратилди, жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги Америка делегацияси билан учрашди.
Таъкидланишича, АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари Ўзбекистонда сўнгги 8 йил давомида президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шиддати ва жадал суръатини қайд этди.
«Биз мамлакатларимиз ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратдик. Жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Бундай учрашувлар томонларнинг салоҳиятини яхшироқ тушуниш ва рўёбга чиқариш имконини беради. Зеро, мамлакатимиз ўзининг очиқлик сиёсати билан таълим, маданият, иқтисодиёт ва бошқа кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда тобора кўпроқ ҳамкорларни жалб этмоқда», деб ёзди Саида Мирзиёева.




Мавзуга оид
20:18 / 19.12.2025
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди
13:32 / 19.12.2025
АҚШ Тайванга энг йирик қурол-яроғ пакети етказиб беришни режалаштирмоқда
10:53 / 19.12.2025
АҚШ Green Card дастурини вақтинча тўхтатиб туради
08:45 / 19.12.2025