Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу Ғазо секторига «кучли зарбалар» беришни буюрди
Исроил ҲАМАС томонидан ўт очишни тўхтатиш режими «бир неча бор бузилди», деб ҳисобламоқда. Ушбу қадам билан 2025 йил 10 октябрда ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш режими камида вақтинча тўхтатилгани таъкидланмоқда.
Фото: Abdel Kareem Hana/AP
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳарбийлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг ҲАМАС томонидан ўт очишни тўхтатиш режими «бир неча бор бузилишига жавобан» Ғазо секторига янги зарбалар беришни буюрди.
«Хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлашувлар якунлангач, бош вазир Нетаняҳу ҳарбий раҳбариятга зудлик билан Ғазо секторига кучли зарбалар беришни буюрди», дейилади хабарда.
Reuters хабарига кўра, буйруқ ҲАМАС гўёки ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузганидан кейин берилган, масалан, гаровга олинганнинг қайтарилган жасади бошқа одамники бўлиб чиққан. Буйруқда ҳужумлар дарҳол бошланиши ва «кучли» бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Ушбу қадам билан 2025 йил 10 октябрда ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш режими камида вақтинча тўхтатилди, деб ҳисобламоқда нашр.
The Times of Israel нашрининг ёзишича, сектор жанубидаги Рафаҳда жойлашган Исроил қўшинлари бир мунча вақт олдин жангарилар томонидан ўққа тутилган.
Нетаняҳунинг буйруғи эълон қилинганидан сўнг, ҲАМАС жанговар қаноти гаровга олинган исроилликнинг жасадини топширишни кечиктираётганини маълум қилди, деб ёзди Al Jazeera.
Исроилнинг «Кан» телеканали маълумотларига кўра, Исроил Ғазо секторида ЦАҲАЛ назорати остидаги ҳудудни «сариқ чизиқ»дан ташқарига кенгайтиришга қарор қилган ва буни Вашингтон билан мувофиқлаштирмоқда.
10 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида яраш битими кучга кирди. 13 октябрь куни АҚШ, Миср ва Туркия етакчилари - Доналд Трамп, Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва Ражаб Тоййиб Эрдўған, шунингдек, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Исроил ва ҲАМАС ўртасида воситачи сифатида Ғазодаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Исроил армияси сулҳ тузилганидан кейин Ғазо секторига ҳужумлар уюштирди. Масалан, 19 октябрь куни ЦАҲАЛ минтақанинг барча ҳудудларидаги ҲАМАС объектларига зарба бериб, бу «ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг қўпол равишда бузилишига» жавоб бўлганини айтди.
Бундан олдин АҚШ тинчлик музокараларидаги бошқа воситачиларни сулҳ бузилиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Мавзуга оид
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
14:08 / 01.12.2025
Рим папаси: Фаластин давлатини тузиш — ягона ечим
08:29 / 01.12.2025