Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Пендик туманида 47 ёшли В.У.ни пичоқ билан ўлдирган 47 ёшли Р.А. “қасддан ўлдириш” жинояти учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унга айни воқеада аёлнинг сумкасини ўғирлагани учун алоҳида равишда 6 йил қамоқ жазоси ҳам берилди.
Фото: oxu.az
Ахборотга кўра, жиноят 18 апрел куни Истанбулнинг Пендик тумани, Қайнаржа маҳалласида содир этилган. Бирга яшаб келган жуфтлик ўртасидаги жанжал вақтида Р.А. В.У.ни зўрлаб ертўлага олиб тушган ва бир неча марта пичоқ билан зарба берган. Қўшнилар ҳодиса пайти аралашишга уринган, аммо гумонланувчи жиноят жойидан қочган, у қисқа вақтда полиция томонидан ушланган.
Иш бўйича Истанбулдаги 17-оғир жиноят ишлари бўйича судда муҳокамалар ўтказилди. Прокурор ‘қасддан ўлдириш’ моддаси бўйича жазо тайинлашни сўради. Суд ҳайъати ҳукмни эълон қилиб, Р.А.ни ушбу модда билан умрбод жазога ҳукм этди. Воқеа пайтида марҳуманинг сумкасини олиб қочгани “талончилик” эмас, ўғирлик сифатида баҳоланди ва бу учун 6 йил қамоқ тайинланди.
Тергов материалларига кўра, айбланувчи пушаймон эканини билдирган, аммо суд жазони енгиллаштирмади.
Мавзуга оид
13:07 / 03.03.2026
Зеленский: Россия ва АҚШ билан учрашув бошқа жойга кўчирилиши мумкин
15:41 / 23.02.2026
Самарқандда ука ўз акасини ов қуролида отиб ўлдириб қўйди
11:34 / 19.02.2026
“Қизимизнинг жасади топилса, олиб кетсак бўлди” – Сайёранинг жасади ҳалигача қидирилмоқда
11:57 / 13.02.2026