Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги энг йирик қуёш ва энергияни сақлаш лойиҳасига 1,45 млрд доллар инвестиция киритилади
Лойиҳа Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилади. Қуёш электр станцияларининг умумий қуввати – 1000 МВт·соат, энергия сақлаш тизимларининг ҳажми эса 1336 МВт·соат бўлиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2027 йилда, иккинчи босқичи эса 2028 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштириляпти.
Япониянинг Sumitomoкорпорацияси ва Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва бошқа бир қатор ташкилотлар Ўзбекистонда электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини қуриш учун 1,45 миллиард доллар пул ажратади. Бу ҳақда Nikkei нашри хабар берди.
Қайд этилишича, JBIC 635 млн доллар миқдорида кредит беради. Сумманинг қолган қисми Sumitomo Mitsui Banking Corporation ва Norinchukin Bank томонидан молиялаштирилади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки ҳам 140 млн долларлик молиялаштириш пакетини тақдим этади.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт·соат бўлган қуёш электр станцияларини (тахминан 600 минг хонадоннинг йиллик электр энергияси истеъмолига тенг) ҳамда умумий қуввати 1336 МВт·соат бўлган энергия сақлаш тизимларини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатациялашни ўз ичига олади.
Биринчи лойиҳанинг ишга туширилиши 2027 йилга, иккинчисиники эса 2028 йилга мўлжалланган. Станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси 25 йиллик электр энергияси олди-сотди шартномаси доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га сотилади.
Лойиҳада хорижий инвесторларнинг улуши қуйидагича бўлади:
- АCWА Power – 51 фоиз;
- Sumitomo — 20,2 фоиз;
- Yonden – 14,4 фоиз;
- Chubu — 14,4 фоиз.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026