Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини рўйхатга олишдан олдин эҳтиёт чоралари эълон қилинди
Расмий манбалар аҳолини рўйхатга олиш арафасида фуқароларни фирибгарликлардан огоҳлантирди: офлайн рўйхатни фақат “Маҳалла еттилиги” аъзолари махсус бейжик билан амалга оширади, телефон/ижтимоий тармоқ орқали маълумот сўралмайди, СМС-код ёки пул талаб этилмайди.
Фото: stat.uz
Рўйхатга олиш тадбири икки босқичда ўтказилади:
- 15–31 январ — OneID орқали census.stat.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш;
- 4–28 феврал — “Маҳалла еттилиги” аъзолари планшет билан уйма-уй офлайн рўйхатга олишни амалга оширади.
Ташриф буюрувчи ходимларнинг шахси бейжик орқали тасдиқланади. Респондентлардан СМС-код, нақд ёки электрон тўлов сўраш ҳолатлари қонунга хилоф ҳисобланади.
Маълумотлар фақат махсус ишлаб чиқилган ягона платформа — census.stat.uz орқали ҳимояланган маълумотлар базасига юборилади. Шахсий маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади ва учинчи шахсларга берилмайди.
Мутасаддилар фуқаролардан фақат расмий каналларга ишонишни, шубҳали қўнғироқлар ва хабарларга ишонмасликни, рўйхатга олувчилар келганда эса бейжик ва ускуналарни текширишни сўради.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026