Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AI-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 100 млн доллар ажратилади
2025 йил 30 октябрда қабул қилинган қарорга мувофиқ, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект (AI) технологияларига асосланган устувор ҳамда стартап лойиҳаларни молиялаштириш кенгайди. 2026–2027 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча 100 млн доллар йўналтирилади.
Президентнинг «Сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатнинг асосий мақсади — AI ечимларини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларига тезкор жорий этиш, стартап экотизимини рағбатлантириш ва венчур молиялаштиришни кенгайтириш.
Қарорга биноан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда қўшимча 100 млн доллар ажратилади. Шундан:
• 50 млн доллар — давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига AI технологияларини жорий этиш учун беғараз асосда;
• 50 млн доллар — тенг улушларда «Фондлар фонди» ва «IT Park Ventures» венчур жамғармалари устав капиталига жамғарманинг улуши сифатида киритилиб, AI-лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Ажратиладиган маблағлар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тақсимлаш тартибида бошқарилади.
Мавзуга оид
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
18:12 / 21.01.2026
Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди
20:30 / 24.12.2025
Ёзувчилар энг йирик сунъий интеллект платформаларини судга берди
19:45 / 07.11.2025