Жаҳон | 23:10 / 31.10.2025
5714
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Украинага Tomahawk ракеталарини етказиб беришни маъқуллади – CNN

Энди таъминотни бошлаш бўйича якуний қарорни АҚШ президенти Доналд Трамп тасдиқлаши керак.

Фото: Reuters

Пентагон АҚШ президенти маъмуриятини Украинага узоқ масофага зарба беришга қодир Tomahawk ракеталарининг етказилиши Америка арсеналларига салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳақида хабардор қилди, деб ёзди CNN вазиятдан хабардор бўлган уч нафар америкалик ва европалик амалдорга таяниб. Таъминотни бошлаш бўйича якуний қарор АҚШ президенти Доналд Трампда қолади.

Пентагондан Tomahawk ҳақидаги маълумотлар Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги учрашувдан бироз олдин келиб тушган. Бу хабар Европа иттифоқчиларини руҳлантирган, улар Қўшма Штатлар энди ракеталарни етказиб бермаслик учун камроқ баҳоналарга эга деб ҳисобламоқда, деди CNN нашрига икки европалик амалдор.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳозир Пентагон Украина армияси Tomahawk ракеталарини қандай жойлаштириши ва учириши бўйича қарор қабул қилмоқда. Кўпинча улар кемалар ёки сувости кемаларидан учирилади, аммо Украина ҳарбий флоти абгор аҳволда.

CNN нашрининг ёзишича, АҚШ денгиз пиёдалари корпуси ракеталарни қуруқликдан учириш ускуналарини ишлаб чиққан ва улар Украинага берилиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид