Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик эркак ноёб почта каптари учун 400 минг евро тўлади
Янги эгаси каптарнинг спорт фаолиятини якунлашга ва ундан фақат кўпайтириш учун фойдаланишга қарор қилди.
Белгияда кимошди савдосида каптар рекорд нарх - 400 минг еврога сотилди. Маҳаллий De Standaard нашрининг хабар беришича, харидор хитойлик коллекционер бўлган, у ерда ноёб каптарлар мақом рамзи ҳисобланади, каптар пойгалари эса катта мукофотлар келтиради.
New Kim 3 номли қуш Белгиянинг Дист шаҳридан. У дунёдаги энг қиммат каптарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади ва ҳақиқий чемпионлар сулоласига мансуб: унинг аждоди New Kim 2020 йилда 1,6 миллион еврога сотилган - у ҳам хитойлик харидорга.
Янги эгаси каптарнинг спорт фаолиятини якунлашга ва ундан фақат кўпайтириш учун фойдаланишга қарор қилди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, у йилига 16 тагача жўжа чиқариши, уларнинг ҳар бири қимматбаҳо пойга қушига айланиши мумкин.
Фландриялик зоотехниклар ушбу аукционда 18 та каптарни сотиб, 523 минг евродан кўпроқ даромад олган.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026