Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда 600 минг мигрант Россияда ижтимоий-маданий мослашув курсидан ўтди
Бу чет эл фуқароларининг девиант хулқ-атворини камайтиришга, олдини олишга қаратилган маърифий иш экани таъкидланмоқда.
2025 йилнинг тўққиз ойида 600 мингдан ортиқ мигрант ижтимоий-маданий мослашув курсидан ўтди, деди Россия Миллий ишлар бўйича федерал агентлик (ФАДН) раҳбари Игор Баринов. Унинг сўзларига кўра, мослаштириш марказларига курсларни тамомлаган 55 минг нафар чет эл фуқароси келган.
«Мана, ҳудудлардан бу иш ҳақида шундай ижобий фикрлар келмоқда - улар натижани кўрмоқда. Бу чет эл фуқароларининг девиант хулқ-атворини камайтиришга, олдини олишга қаратилган маърифий ишдир», деди Баринов «Россия халқлари» Бутунроссия форуми йиғилишида.
ФАДН раҳбари, шунингдек, мослашув дастури мигрантларнинг «асосий оммаси» фойдасига ишлаётганини, бироқ у «террорчилар ёки Россияга жиноий мақсадларда келган одамларни қайта тарбиялаши» даргумонлигини айтди.
ФАДН мослашув курсини ишлаб чиққани ҳақида 2024 йил июль ойида хабар берган эди. У 70 дақиқалик маъруза бўлиб, хорижликларга Россиянинг миграция ва меҳнат қонунчилиги қоидалари, шунингдек, мамлакат ва муайян ҳудудлардаги хулқ-атвор қоидалари ҳақида маълумот беради. 15 июль куни агентлик раҳбари ўринбосари Станислав Бедкин курс Россиянинг тўртта минтақасида, шу жумладан Москва вилоятида муваффақиятли синовдан ўтганини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026