Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Украинада қиш олдидан вазият РФ ҳужумлари сабаб оғир
БМТ кўра, Россиянинг тинмай давом этаётган оммавий зарбалари Украинада электр таъминоти, сув таъминоти ва иситиш тизимларининг бир қисмини ишдан чиқарди. Қиш яқинлашаётган бир пайтда жабр кўрган ҳудудларга шошилинч ёрдам зарур, деди 31 октябр куни Женевада БМТнинг Украина бўйича фавқулодда ёрдам координадори Маттиас Шмале.
Хусусан, у аҳолиси 40 минг киши бўлган Суми вилоятининг Шостка шаҳридаги вазиятга ишора қилди: Россия зарбалари ортидан шаҳар деярли бутун октябр ойи давомида электрсиз қолган.
Шмалега кўра, жорий йилда БМТ ва унинг ҳамкор ташкилотлари Украинада тахминан 4 миллион аҳолига ёрдам кўрсатган, бироқ 2025 йилда Украинага керакли гуманитар ёрдамни таъминлаш учун зарур маблағнинг ярмидан кўпроғи ҳали йўқ. Донорлар бу йил ҳозиргача бор-йўғи 1,15 млрд АҚШ доллари ажратган — бу Украина гуманитар эҳтиёжларининг умумий сметасининг атиги 44 фоизи, дейилади баёнотда.
Октябр бошида Россия дронлари Суми вилоятининг Шостка шаҳридаги темирйўл вокзалига ҳужум қилди, зарба остида йўловчи поезди ҳам қолди — бир неча ўнлаб киши жароҳатланди. Президент Володимир Зеленский ҳам ўнлаб жабрланувчилар борлигини айтди. Шу куни «Сумиоблэнерго» компанияси маълум қилишича, Россиянинг Суми вилоятидаги муҳим аҳамиятга эга инфратузилмага берган зарбалари туфайли Шостка шаҳри ва Шостка туманининг бир қисми электр таъминотисиз қолган.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026