Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новосибирскда қийин ҳолатда қолган она ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда мушкул вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга Ватанга қайтишда навбатдаги амалий ёрдамни кўрсатди.
Хабар қилинишича, оғир турмуш шароитига тушиб қолган она ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.
Аёл аввалроқ хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган, унинг фарзандлари эса Новосибирскдаги ижтимоий муассасалардан бирида Бош консулликнинг қатъий назорати остида бўлган.
Бош консулхона ва Миграция агентлиги вакилларининг тезкор ҳаракатлари натижасида икки кун ичида оилани Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳужжатли масалалар ҳал этилган. Шунингдек, авиачипталар харид қилиниб, оила аэропортгача кузатиб қўйилган.
Вояга етмаган болалар меҳрибонлик уйидан Новосибирск халқаро аэропортига олиб келинган ва у ерда онаси билан учрашган.
Улар Новосибирск-Тошкент авиарейсида Ўзбекистонга жўнаб кетган.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026