Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди
Бахтиёр Саидовнинг билдиришича, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама кун тартиби ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали суҳбатлашди.
«Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан самарали телефон мулоқотини ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида.
Саидовнинг билдиришича, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама кун тартиби ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилган.
“Мулоқот ва дипломатия мавжуд чақириқларга ечим топишда ҳамда ўзаро тушунишни мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаси эканлигини алоҳида таъкидладик», дея қўшимча қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026