Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Navee XT5 Pro — 130 км йўл босадиган “офф-роуд” электросамокат тақдим этилди
Navee компанияси узоқ саёҳатлар ва нотекис йўллар учун мўлжалланган янги электросамокатини — XT5 Pro моделини намойиш этди. Бу самокат нафақат кучли, балки узоқ масофага чидамлилиги билан ҳам ажралиб туради.
XT5 Pro’нинг асосий аккумулятори 597 Вт·с бўлиб, у 75 км гача масофага етади. Агар қўшимча 468 Вт·с батарея ўрнатилса, умумий масофа 130 км гача ошади. Шу билан бирга, тезкор зарядлаш тизими батареяни атиги 1,5 соатда тўлиқ тўлдиради.
Самокат карбон-стал рамада яратилган бўлиб, унда 2200 Вт қувватли мотор ва 12 дюймли офф-роуд шиналар бор. У соатига 50 км тезликка етиши ва 32% га тенг қияликни осон забт этиши мумкин. Юк кўтариш чегараси — 150 кг.
XT5 Pro’da ABS тизимли диск тормозлар, тяга назорати ва SmartKey функцияси мавжуд — яъни самокат сизнинг яқинлигингизни аниқлаб, автоматик равишда блокланади ёки очилади. Шунингдек, унда 9 Вт ёруғлик чироғи, орқа стоп-сигнал ва бурилиш кўрсаткичлари бор.
Нархи тахминан $1500 атрофида. Navee XT5 Pro ҳозирдан расмий сайтда сотувда, яқин кунларда эса дўконларда ҳам пайдо бўлади.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
08:30 / 09.06.2026
Ўз давридан минг йиллар олдин яратилган 8 технология
22:36 / 21.05.2026
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида мобил алоқани яхшилайди
09:46 / 04.05.2026