Ўзбекистон | 18:40
3201
1 дақиқада ўқилади

МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан фейк хабарлар юборилаётгани аниқланди

Ушбу хабарлар фейк аккаунтлар томонидан тарқатилаётгани ва бу фирибгарликка уриниш экани айтилди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан бир қатор спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига фейк хабарлар юборилмоқда. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

«Ушбу хабарлар фейк аккаунтлар томонидан тарқатилмоқда ва бу фирибгарликка уриниш ҳисобланади», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ўзбек спортига оид барча хабар ва баёнотлар фақатгина Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий ахборот ресурслари ёки федерация ҳамда ассоциациялар орқали эълон қилинади.

«Шу муносабат билан бундай хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик, шахсий маълумотларни тақдим этмаслик ҳамда шубҳали аккаунтларни зудлик билан блоклаб, уларга нисбатан шикоят юборишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид