Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирол Чарлз III ўз дафн маросими режасини тузди
Монарх шаҳзода Уилям билан маросим тафсилотларини ҳали муҳокама қилмаган, бироқ тахт вориси давлат бошқарувида етакчи ролни ўз зиммасига олишга тайёр.
Фото: Getty images
Британия қироли Чарлз III саратон касаллигига қарши кураш фонида ўз дафн маросими режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда RadarOnline нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, монарх шаҳзода Уилям билан маросим тафсилотларини ҳали муҳокама қилмаган, бироқ тахт вориси давлат бошқарувида етакчи ролни ўз зиммасига олишга тайёр.
Қиролнинг соғлиғи ёмонлашгани шаҳзода Ҳарри билан сентябрь ойида - 19 ой ичида биринчи марта учрашишига сабаб бўлди. Манбаларга кўра, Чарлз III кенжа ўғлини хайрлашув маросимида кўриш истагини билдирган.
Қирол дафн маросимини қиролича Елизавета II билан видолашув маросими каби кенг кўламда ўтказишни режалаштирмоқда. Тадбирга юзлаб сиёсатчилар, маънавий етакчилар ва оиланинг дўстлари таклиф этилади. Аммо таклиф этилганлар рўйхатида собиқ шаҳзода Эндрю ва унинг собиқ рафиқаси Сара Фергюсон бўлмайди.
Октябрь ойи ўрталарида Чарлз III шаҳзода Уилям билан бирга Лондонда бўлиб ўтган COP30 иқлим саммитида иштирок этди. Оммавий ахборот воситалари монархнинг сезиларли даражада заифлашганини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:48 / 16.05.2026
Британия мудофаа бюджетига 20 млрд евродан ортиқ маблағ ажратмоқчи
09:14 / 09.05.2026
Трампнинг иттифоқчиси Британиядаги сайловларда тарихий ғалабани қўлга киритди
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026