Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФнинг икки минтақасида энергетика инфратузилмасига ҳужум қилинди
Орёл вилоятида яна ИЭМ нишонга олинган бўлиши мумкин. Владимир вилояти ҳам дронлар ҳужумига учради.
Фото: Telegram / exilenova_plus
Орёл вилояти 5 ноябр куни тонгида украин учувчисиз аппаратлари ҳужумига учради, деб хабар берди мазкур Россия минтақаси губернатори Андрей Кличков.
Унинг айтишича, дронлар парчалари тушиши натижасида “бир нечта хусусий уйлар ва хўжалик иншооти” зарар кўрди. Жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ, деб қўшимча қилди Кличков.
Astra Telegram-канали маҳаллий аҳоли томонидан олинган фото ва видеоларни эълон қилди. Видеода тахминий портлашнинг кучли товуши эшитилади. Журналистлар қайд этишича, видео тасвирга олинган жой Орёл ИЭМдан бир ярим километрча узоқликда жойлашган.
31 октябр куни Орёлдаги иссиқлик электр маркази ҳужумга учраган, ўшанда ускуналар шикастланган ва электр таъминоти узилгани ҳақида ҳокимият хабар қилган эди.
Худди шу кечаси Владимир вилояти ҳам дронлар ҳужумига учради, деб маълум қилди ҳудуд губернатори Александр Авдеев. «Владимир шаҳри атрофида энергетика инфратузилмаси дронлар ҳужумига учради», — деб ёзди у. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса жойида мутахассислар ишламоқда, оқибатларни бартараф этиш ишлари тонг отиши билан бошланади.
Украинанинг Exilenova+ мониторинг лойиҳаси маълумотига кўра, бу ерда электр подстанцияси ҳужумга учраган.
Мавзуга оид
12:31
Германия Украинага газ етказиб бераётгани ҳақидаги даъволарни рад этди
14:55 / 03.03.2026
Саудиядаги йирик нефт заводи дрон зарбасидан сўнг ишини тўхтатди
14:37 / 03.03.2026
Зеленский: ЕИга қўшилиш бўйича музокараларни бошлашга деярли тайёрмиз
09:10 / 03.03.2026