Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда оғир аҳволда қолган оила Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида оғир моддий аҳволга тушган фуқаро ва унинг икки фарзандига консуллик ёрдами кўрсатилиб, ватанга қайтарилди.
“Дунё” АА маълумотига кўра, Бош консулхона томонидан оила аъзоларига зарур консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилди, моддий ва маънавий кўмак берилди.
Фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш учун қайтиш сертификатлари тайёрланиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан авиачипталар харид қилинди.
Расмийлар таъкидлашича, кўрилган чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши — фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилганини тасдиқлайди.