Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қозоғистон ва Ўзбекистон билан стратегик минераллар бўйича келишувга тайёрланмоқда – эксперт
Евроосиё хавфсизлик ва фаровонлик департаменти катта директори сўзларига кўра, Трамп маъмурияти АҚШнинг нодир ер элементлари бўйича Хитойга қарамлигини камайтириш мақсадини қўйган.
Фото: Getty images
АҚШ келгуси икки йил ичида Қозоғистон ва Ўзбекистон билан муҳим минералларни етказиб бериш ва қайта ишлаш бўйича янги келишувлар тузиши мумкин. Бу фикрни Вашингтондаги «The New Lines Institute for Strategy and Policy» Евроосиё хавфсизлик ва фаровонлик департаменти катта директори Комрон Бухорий Кazinform мухбирига берган интервьюсида билдирди.
– Марказий Осиё – АҚШ (C5+1) форматидаги сўнгги учрашув икки йил олдин Нью-Йоркда бўлиб ўтган эди. Бу вақт ичида АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатида нималар ўзгарди ва бўлажак саммитда қандай масалалар муҳокама қилиниши мумкин?
– 2023-йилги C5+1 учрашувидан бери кўп нарса ўзгарди. Вашингтонда янги геостратегияни амалга ошираётган янги маъмурият пайдо бўлди. Ушбу ёндашувга кўра, Қўшма Штатлар ўзининг минтақавий иттифоқчилари ўз стратегик минтақаларида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун асосий масъулиятни ўз зиммасига олишларига ишонади. Янги сиёсатнинг мақсади Американинг қуруқликдаги хавфсизликнинг асосий кафолати сифатидаги ролини камайтириш ва саъй-ҳаракатларни денгиз хавфсизлиги, технологик ва стратегик тўхтатувчи кучларга қаратишдир.
– Қозоғистон яқинда Қўшма Штатлар билан 4 миллиард долларлик локомотив ишлаб чиқариш бўйича йирик шартнома имзолади, Ўзбекистон эса 8 миллиард долларлик Америка самолётларини сотиб олиш бўйича шартномани ратификация қилди. Қўшма Штатлар ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яна йирик шартномалар бўладими? Вашингтон қайси соҳаларга кўпроқ эътибор қаратмоқда?
— Менимча, қўшимча келишувлар имзоланади. Айниқса, Жанубий Кавказда йирик транспорт марказини очган «Трамп йўли» (Trump Route for International Peace and Prosperity) лойиҳаси бўйича келишувдан сўнг, йирик битимлар тузилиши мумкин. Бу, ўз навбатида, Шарқ ва Ғарб ўртасида Транскаспий савдосини Ўрта йўлак орқали кенгайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратади, бу эса Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларнинг стратегик аҳамиятини оширади.
Бундан ташқари, ҳозирги Трамп маъмурияти АҚШнинг нодир ер элементлари бўйича Хитойга қарамлигини камайтириш мақсадини қўйган. Шу муносабат билан, биз келгуси икки йил ичида Қозоғистон ва Ўзбекистон билан муҳим минералларни етказиб бериш ва қайта ишлаш бўйича янги келишувлар тузилади, деб ҳисоблаймиз.
– АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш стратегияси қандай бўлиши керак?
– Қўшма Штатлар ва унинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари C5+1 форматини стратегик шерикликка айлантириш учун мавжуд геосиёсий имкониятдан фойдаланиши керак. Бу қадамлар минтақа мамлакатларига Ғарб ва умуман халқаро ҳамжамият билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради.
Мавзуга оид
01:22 / 07.12.2025
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
18:15 / 06.12.2025
Марказий Осиё давлатлари гиёҳванд моддаларга қарши курашда бирдамлик кучайтиради
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44 / 06.12.2025