Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Осиёнинг саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллари рўйхатига киритилди
“Дунё” АА хабарига кўра, Condé Nast Traveler халқаро сайёҳлик журнали Тошкентни “2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар” рўйхатига киритди.
Нашр мақоласида таъкидланишича, Тошкент сайёҳларни тарих ва замонавийлик уйғунлиги билан ўзига жалб қилади: қадимий мадрасалар ва бозорлар замонавий иншоотлар билан ёнма-ён жойлашгани меҳмонларда кучли таассурот қолдиради.
Журналда пойтахт Марказий Осиёнинг маданий туризм марказига айланиб бораётгани қайд этилган. Хусусан, Ислом цивилизацияси маркази мажмуаси ва Замонавий санъат маркази галереясининг очилиши шаҳарга ҳам тарихий, ҳам замонавий кўрк бағишламоқда. Бу ерда сайёҳлар тарихий ёдгорликларга экскурсиялар билан бирга замонавий кўргазма ва маданий тадбирларда иштирок этиши мумкин.
Тошкент, шунингдек, Ўзбекистоннинг турли гўзал масканларига йўналтирувчи бошланғич нуқта ва мустақил туристик йўналиш сифатида баҳоланмоқда. Пойтахт бой маданий дастур ва Марказий Осиё пойтахтига хос бетакрор муҳитни таклиф этиб, янги таассурот ва ноодатий саёҳат излаётган сайёҳлар учун муносиб манзилга айланмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026