Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фабио Каннаваро миллий жамоанинг халқаро турнирда иштирок этадиган таркибини эълон қилди
Ўзбекистон миллий жамоаси 14-17 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Йиғинга «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва «Истанбул Бошоқшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам чақирилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Таркибда 26 нафар футболчи, жумладан, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва «Истанбул Бошоқшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам бор.
Йиғинга жалб этилган таркиб қуйидагича:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов (Насаф), Ботирали Эргашев (Нефтчи), Владимир Назаров (Пахтакор).
Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов (Истиқлол, Эрон), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (Пахтакор), Умар Эшмуродов (Насаф), Абдуқодир Ҳусанов (Манчестер Сити, Англия), Фарруҳ Сайфиев (Нефтчи), Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор), Ҳусниддин Алиқулов (Ризеспор, Туркия), Абдулла Абдуллаев (Дибба, БАА), Шерзод Насруллаев (Насаф)
Яримҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (Трактор, Эрон), Азизбек Турғунбоев (Пахтакор), Отабек Шукуров (Бани ЯС ,БАА), Остон Ўрунов (Персеполис, Эрон), Ҳожимат Эркинов (Пахтакор), Жамшид Искандеров (Нефтчи), Достон Ҳамдамов (Пахтакор), Сардор Баҳромов (Насаф), Акмал Мозговой (Банияс, БАА), Азиз Ғаниев (Ал-Батаиҳ, БАА), Руслан Жиянов (Навбаҳор)
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (Истанбул Бошоқшеҳир, Туркия), Ҳусайн Норчаев (Насаф), Игор Сергеев (Пахтакор)
Ўзбекистон миллий жамоаси 14-17 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Мусобақада жаҳон чемпионати иштирокчилари — Эрон, Миср ва Кабо-Верде ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон миллий жамоаси биринчи ўйинни 14 ноябр куни Мисрга қарши ўтказади.

Мавзуга оид
17:36
Футболчиларимдан ғурурланаман, улар Колумбияга қарши яхши ўйнади - Каннаваро
13:44 / 17.06.2026
Колумбия ва Португалияга қарши эҳтиёткорлик билан ўйнаймиз – Каннаваро
20:14 / 11.06.2026
Анчелотти етакчи, Каннаваро кучли бешликда. ЖЧ-2026’нинг энг кўп маош олувчи мураббийлари
14:18 / 02.06.2026