Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян Қорабоғни аввалроқ Озарбойжонники деб тан олмагани учун хато қилганини айтди
Арманистон бош вазири буни 2018-2019 йилларда амалга ошириш мумкин бўлганини таъкидлади.
Фото: Laurent Gillieron / EPA / ТАСС
Арманистон бош вазири Никол Пашинян 2020 йилда Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги 44 кунлик урушнинг олдини олиш мумкин бўлганини айтди, деб хабар берди Арманистоннинг News.am нашри.
«Агар назарий жиҳатдан қарашларимизни мувофиқлаштириш мумкин бўлса-да, амалда бунинг иложи йўқ эди, чунки биринчи қадам сифатида Қорабоғ Озарбойжоннинг бир қисми бўлиши кераклигини тан олишимиз керак эди, бошқа вариант йўқ эди. Агар биз буни 2018-2019 йилларда қила олардик деб ўйласак, ҳа, мен буни қилмасдан хатога йўл қўйдим», деди у.
Маълумот учун: 44 кунлик уруш (Иккинчи Қорабоғ уруши деб ҳам аталади) - Озарбойжон ва Арманистон, шунингдек, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси кучлари ўртасида Тоғли Қорабоғ ва унга туташ ҳудудларни назорат қилиш учун олиб борилган қуролли тўқнашув. У 2020 йил 27 сентябрдан 10 ноябргача давом этди ва кўп йиллик можаронинг чўққиси бўлди. Натижада Озарбойжон илгари йўқотган ҳудудлари устидан назоратни тиклашга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
09:03 / 02.12.2025
Озарбойжонда мухолифат етакчиси Али Керимли ҳибсга олинди
09:19 / 25.11.2025
Озарбойжонда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик қайтарилди
22:56 / 24.11.2025
Олимлар Каспий денгизи иккига ажралиши мумкинлигидан огоҳлантирди
19:34 / 19.11.2025