Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ишдан олинган мактаб директори ўзини ёқмоқчи бўлди
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси уни янги раҳбар фаолиятини бошлашига қаршилик кўрсатганликда айблади.
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 39-сон умумий ўрта таълим мактабида 15 йил директор бўлган ва ишдан бўшатилган аёл директор ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди. Ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Қайд қилинишича, 2010 йилдан 2025 йил 16 сентябргача З.А. директор лавозимида ишлаган. Сўнгра З.А. билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига (Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) мувофиқ бекор қилинган.
«Шундан сўнг, собиқ директор янги раҳбар фаолиятини бошлашига қаршилик кўрсатган. 2025 йил 13 октябрь куни мактабда тайинлов ҳужжатлари топширилиши чоғида З.А. томонидан фаол қаршилик бўлган, бироқ ҳеч ким тан жароҳати олмаган», дейилади изоҳда.
Таъкидланишича, Бошқарма қарорига кўра, 39-сон мактаб раҳбарлигига тегишли тартибда Э.А. тайинланган ва бугунги кунда мактабда ўқув жараёни барқарор ҳолатда давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:35 / 25.05.2026
АҚШ Адлия вазирлиги Оқ уй яқинидаги отишмани Трампга қарши янги суиқасд деб атади
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
07:58 / 06.05.2026
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
20:07 / 04.05.2026