Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садир Жапаров: Бундан буён тўнтаришларни фақат тушингизда кўрасиз
Қирғизистонда юз берган давлат тўнтаришлари натижасида 2005 йилда мамлакатнинг биринчи президенти Асқар Акаев, 2010 йилда иккинчи президент Курманбек Бакиев ва 2020 йилда бешинчи президент Сооронбай Жээнбеков ҳокимиятдан четлатилган.
Фото: president.kg
Қирғизистон президенти Садир Жапаров “фитначилар”нинг уринишларига қарамасдан, республикада давлат тўнтариши такрорланмаслигини айтди.
"Давлат тўнтаришлари бўлмайди. Биринчидан, бунга имкон бермаймиз. Иккинчидан, аввалги заиф давлат энди йўқ. Давлатимиз кучли. Учинчидан, халқ кимни қўллаб-қувватлаш кераклигини ва ҳокимият тепасида кимлар бўлиши кераклигини яхши билади", - деб ёзди у Facebook саҳифасида.
Унинг қайд этишича, республикада “мамлакатдаги муаммоларни ошириб кўрсатаётган”, одамларни гиж-гижлаётган ва сайловлар вақтида нимадир юз беришига умид қилаётган "ёмон ниятли гуруҳлар" бор.
Жапаровнинг сўзларига кўра, бу гуруҳлар таркиби суд томонидан мол-мулки ва пуллари давлат бюджетига ўтказилган коррупциячилар, мамлакат ҳукумати томонидан "соядаги схемалар"га рухсат олган шахслар ва амалидан четлатилган, лекин "ўз манфаати учун шахсан ўч олмоқчи бўлган собиқ амалдорлардан иборат.
"Бундан буён тўнтаришларни фақат тушингизда кўрасиз. Мародёрлик, талончилик, мансаб эгаллаш ва тўнтаришдан кейин бойишга уриниш фақат тушларингизда бўлади", - деди Қирғизистон раҳбари.
Қирғизистонда мустақиллик йилларида уч марта давлат тўнтариши юз берган. 2005 йилда мамлакатнинг биринчи президенти Асқар Акаев, 2010 йилда иккинчи президент Курманбек Бакиев ва 2020 йилда бешинчи президент Сооронбай Жээнбеков ҳокимиятдан четлатилган.
Мавзуга оид
14:22 / 17.12.2025
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
23:01 / 15.12.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт транзитини қайта тиклади
12:51 / 15.12.2025