Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини муҳокама қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперацияни, шу жумладан энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудларнинг ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йил 22 октябрь куни Москва вилоятида ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши самарали бўлгани мамнуният билан қайд этилди.
3 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасида қўшма бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирларнинг режаси муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026