Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исломободда суд биноси ёнида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди
Покистон пойтахтида жангари суд биноси ёнида портлаш уюштирди. Камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши жароҳатланди.
Фото: AP / Mohammad Yousuf
11 ноябр куни кундузи Покистон пойтахти Исломободда жангари томонидан амалга оширилган портлаш натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши яраланди. Бу ҳақда журналистларга мамлакат ички ишлар вазири Моҳсин Нақвий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жангари дастлаб пойтахт суди биносига киришга уринган, аммо «бундай имкониятга эга бўлмаганидан сўнг, у бино ёнидаги парковкада полиция автомобилига ҳужум қилган». Полиция маълумотича, жароҳатланувчилар асосан йўловчилар ёки суд мажлисларига келган шахслар бўлган.
«Биз бу ҳодисани турли йўналишларда текширяпмиз. Бу шунчаки навбатдаги портлаш эмас. У айнан Исломободнинг ўзида содир бўлди, — деди ички ишлар вазири. — Бу ишга ким аралашган бўлмасин — маҳаллийларми ёки бошқа мамлакат фуқароларими — жазосиз қолмайди».
Нақвийнинг таъкидлашича, портлаш ортида «Толибон» ҳаракати ва Ҳиндистон билан боғлиқ жангарилар турган бўлиши мумкин. Кейинроқ AP агентлиги хабар қилишича, ҳужум учун жавобгарликни Покистон «Толибон»ининг таркибидан ажралиб чиққан гуруҳ ўз зиммасига олган.
10 ноябр кечқурун Покистон махсус хизматлари Афғонистон чегарасига яқин Хайбар-Пахтунхва вилоятида жойлашган армия коллежида жангариларнинг курсантларни гаровга олиш уринишини бартараф этганини маълум қилди. Айтилишича, ўқув даргоҳига бир жангари ва яна беш киши ҳужум қилган.
Покистон ҳокимияти бу ҳужумда Афғонистон–Покистон чегарасида фаолият юритувчи гуруҳни айблаган, бироқ жангарилар бу ҳужумга алоқадорликни рад этган. Гуруҳ вакили Исломободдаги портлашга ҳам ўзларининг алоқаси йўқлигини баён қилган.
Мавзуга оид
09:50
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
17:48 / 03.12.2025