Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш залида E-Gate тизими ишга туширилди
Бунда йўловчилар шунчаки биометрик паспортини маълумот текширувчи сканерга қўяди ва идентификация қилиш (Face ID) процедурасидан ўтади.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида автоматлаштирилган E-Gate паспорт назорати тизими ишга туширилди.
Янги ўтиш жойлари Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган саккизта электрон йўлак билан жиҳозланган.
Йўловчилар шунчаки биометрик паспортини маълумот текширувчи сканерга қўяди ва идентификация қилиш (Face ID) процедурасидан ўтади. Шахси тасдиқлангандан сўнг, турникет автоматик равишда очилади. Бутун жараён тахминан 15-20 сония давом этади.
E-Gate тизими биринчи марта 2023 йилда Тошкент аэропортида халқаро терминалнинг жўнаш залида жорий этилган эди. Ушбу янги тизим ёрдамида пойтахт аэропортидаги автоматлаштирилган йўлакларнинг умумий сони 20 тага етди.
Таъкидланишича, E-Gate технологиясининг жорий этилиши паспорт назорати вақтини сезиларли даражада қисқартиради, назорат пунктларининг ўтказувчанлигини оширади ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026