Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонликларнинг Ўзбекистонга ташрифлари кескин ортди
2025 йилнинг январ–сентябр ойларида қарийб 2 миллион нафар Қозоғистон фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 857 минг нафарга ёки 76 фоизга кўпдир.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида қарийб 2 миллион нафар Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.
Маълумотга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 857 минг нафарга, яъни 76 фоизга ошган.
Қозоғистонликларнинг Ўзбекистонга келиш сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
- қариндошларни йўқлаш – 1 685 849 нафар;
- хизмат юзасидан – 149 912 нафар;
- саёҳат (дам олиш) – 143 898 нафар;
- ўқиш – 91 нафар;
- тижорат – 455 нафар;
- даволаниш – 6 063 нафар.
Шу давр ичида қарийб 1,1 миллион Ўзбекистон фуқаролари ҳам Қозоғистонга сафар қилган. Ушбу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 338,5 минг нафарга ёки 47 фоизга ўсгани қайд этилган.
Мавзуга оид
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
08:57 / 20.03.2026
Ўзбекистонда 2025 йилда 48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлди
15:07 / 19.03.2026
Мева-сабзавот экспорти: Ўзбекистон 99 млн долларлик маҳсулот сотди
15:05 / 16.03.2026