Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда мигрантларга таксичи ва курьер бўлиб ишлашга қўйилган тақиқ узайтирилади
2025 йил охиригача жорий этилган тақиқ яна 2027 йилгача узайтирилиши мумкин.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти патент бўйича ишлайдиган мигрантларга такси ва курьерлик хизматларида ишлашга қўйилган тақиқни 2026 йилгача узайтирмоқчи. Губернатор Александр Бегловнинг тегишли қарори лойиҳаси 13 ноябрь куни коррупцияга қарши экспертизага юборилган, деб хабар берди РИА.
Санкт-Петербург Меҳнат ва бандлик қўмитасига 2026 йил 1 августгача губернаторга тақиқни 2027 йилгача узайтириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдириш топширилди.
Мигрантлар учун таксида ишлашга тақиқ июль ойида, 2025 йил охиригача жорий этилган эди. Шаҳар маъмуриятига кўра, қарор «такси соҳасидаги хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш ҳамда Россия фуқароларини иш билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган».
Тўлиқ тақиқ 8 ноябрдан кучга кирди. Бозор иштирокчиларининг баҳолашича, чекловлар шаҳарда ҳайдовчилар сонининг 12 фоизга қисқаришига олиб келган.
Мигрантларга курьер бўлиб ишлаш тақиқлангани (аввал фақат 2025 йил охиригача) 11 август куни маълум бўлди.
«Қарор яширин бандликка қарши курашиш, курьерлик соҳасида хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, Россия фуқаролари, биринчи навбатда, ёшлар ва талабалар учун янги иш ўринларини яратишга қаратилган», дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026