Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотганлар ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “H.A.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р. ва дорихона сотувчиси И.Р. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 136 дона “Омнадрен 250” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 7,3 млн сўмга шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.У. турли номдаги таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 602 дона дори воситаларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:31 / 15.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
14:57 / 07.01.2026