Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгаришини амалга оширди. Жумладан, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарди, шунингдек, ТИВнинг биринчи ўринбосари лавозимига янги шахс тайинланди.
18 ноябр куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тузилмалари раҳбариятига кадрлар бўйича бир қатор ўзгаришлар киритди.
Президент фармонларига мувофиқ, Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини давлат идораларида катта тажриба ва меҳнат стажига эга Насриддин Исматулло эгаллаб, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Шу билан бирга, ҳукумат қарорларига биноан Насриддин Исматулло Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ушбу лавозимга давлат тузилмаларида кўп йиллар фаолият юритган Фаррух Ҳамролизода тайинланди.
Расмий маълумотларга кўра, мазкур кадрлар ўзгариши Тожикистон ташқи сиёсий идораси фаолиятини янада такомиллаштириш ва қўшни мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026