Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия ўзга ҳудудларга «ҳасад қилмаслигини» айтди
У ўз нутқида Туркия бошқа давлатларнинг ҳудудларига «ҳасад қилмаганини ва ҳасад қилмаслигини» ва ҳар бир давлатнинг мустақиллигини ҳурмат қилишини таъкидлади.
Туркия ўзга ҳудудга «ҳасад қилмайди» ва ҳар бир давлатнинг мустақиллигини ҳурмат қилади. Аммо Туркия халқи «маънавий ватанни» асраб-авайлаш муҳимлигини унутмаслиги керак, деди президент Ражаб Тоййиб Эрдўған «Адолат ва тараққиёт партияси» парламент гуруҳи йиғилишида.
Эрдўған ўз нутқида Туркия бошқа давлатларнинг ҳудудларига «ҳасад қилмаганини ва ҳасад қилмаслигини» ва ҳар бир давлатнинг мустақиллигини ҳурмат қилишини таъкидлади.
«Бироқ, аждодларимиз мисолида кўрганимиздек, маънавий ватандан, инсонийликдан, инсоний қадриятлардан юз ўгиришдек дабдабаларга йўл қўйиб бўлмайди <...> Бу жонажон мамлакат учун чегаралар ўтказиш мумкин, аммо қалбимиз географияси учун чегаралар ўтказиб бўлмайди, қалбимиз географиясини бу жонажон мамлакат хотирасидан ўчириб бўлмайди», деди сиёсатчи.
Туркия қўшни давлатлар билан бир нечта ҳудудий ва денгиз низоларига эга. Уларнинг асосийлари қуруқлик чегаралари билан эмас, балки денгиз зоналари, шельф ва ресурсларни қазиб олиш ҳуқуқи билан боғлиқ.
Шу билан бирга, Туркия «Мовий Ватан» доктринасига кўра, Эгей, Ўртаер ва Қора денгиздаги катта денгиз ҳудудларига бўлган даъволарини кенгайтирмоқда. Минтақадаги денгиз чегараларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, Туркия Сурия билан Хатай масаласида баҳсга эга. Хатай вилояти 1939 йилда Туркияга қўшиб олинган. Сурия аннексияни расман тан олмайди, аммо амалда можаро деярли музлатилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
20:33 / 30.05.2026