Жаҳон | 20:34 / 19.11.2025
2549
1 дақиқада ўқилади

Япониядаги ёнғин 170 та уйни вайрон қилди ва оммавий эвакуацияга сабаб бўлди

Оита шаҳридаги ёнғин кучли шамол пайтида балиқ овлаш порти ҳудудида содир бўлган ва тезда яқин атрофдаги ўрмонга тарқалган.

Фото: Kyodo News

19 ноябрь куни Япониянинг Оита шаҳрида жуда катта кўламли ёнғин аҳоли яшаш ҳудудини қамраб олди.

Тез тарқалган ёнғин камида 170 та уйга зарар етказди ва юзлаб одамларни эвакуация қилинишига сабаб бўлди, деб хабар берди Euronews.

Ёнғин бир кун олдин кечқурун кучли шамол пайтида балиқ овлаш порти ҳудудида содир бўлган ва тезда яқин атрофдаги ўрмонга тарқалган.

Ўт ўчирувчилар оловни ўчириш учун тун бўйи ишлади, фавқулодда ёрдам пунктлари эвакуация қилинган аҳолини қабул қилди.

Япония фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги агентлигининг маълум қилишича, тахминан 70 ёшлардаги эркак бедарак йўқолган, уни қидириш ишлари давом этмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид