Жамият | 09:42 / 20.11.2025
1104
1 дақиқада ўқилади

Тозалик ва озодалик ойлигида республика бўйлаб 422 минг тоннадан ортиқ чиқинди тозаланди

15 октябрдан 15 ноябргача мамлакат миқёсида ўтказилган Тозалик ва озодалик ойлиги доирасида санитар тозалаш хизматлари ҳамда ободонлаштириш соҳасининг қарийб 369 минг нафар ходими иштирокида республика ҳудуди 422 минг тоннадан кўпроқ чиқиндидан тозаланди.

Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги

Маълумки, 15 октябрдан 15 ноябргача бутун Ўзбекистон бўйлаб Тозалик ва озодалик ойлиги ўтказилди.

Расмий маълумотларга кўра, ойлик доирасида амалга оширилган ободонлаштириш ва санитар тозалаш ишларида санитар тозалаш хизмати ҳамда ободонлаштириш соҳасининг жами 368,8 минг нафар ходими қатнашган.

Тадбирлар жараёнларига 66 291 та махсус чиқинди ташувчи ва юкловчи техника жалб этилган.

Ой давомида санитар тартиб-қоидаларга риоя этмаслик ва тозаликка оид талаблар бузилишининг 448 мингта ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, улар бўйича амалдаги тартибга мувофиқ чоралар кўрилган.

Тозалик тадбирларида шунингдек 100 дан ортиқ ташкилотнинг 70 301 нафар ходими ҳам фаол иштирок этиб, юрт ободлигига ўз ҳissасини қўшган.

Санитар тозалаш хизмати сифати ва чиқиндиларни бошқариш соҳасига оид таклиф ва мурожаатларни Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг 1205 ишонч рақами орқали 24/7 тартибида билдириш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид