Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах ва Фарғона вилоятлари сув тармоғи қурилиши бўйича етакчига айланди
2025 йил январ–сентябр ойларида республика бўйича жами 404 км ичимлик суви тармоғи ишга туширилган. Унинг катта қисми Жиззах ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, бу ҳудудлар сув инфратузилмаси қурилишида етакчига айлангани қайд этилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистон бўйича жами 404 км сув тармоғи ишга туширилган.
Кўрсаткичлар таҳлилига кўра, қурилган янги сув тармоқларининг 73,8 фоизи ёки 297,9 километри қишлоқ жойлар ҳиссасига тўғри келади. Бу қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга алоҳида устуворлик берилаётганини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида ишга туширилган сув тармоқлари қуйидаги кўринишга эга:
- Жиззах вилояти — 203,1 км;
- Фарғона вилояти — 81,5 км;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 64,3 км;
- Бухоро вилояти — 31,4 км;
- Қашқадарё вилояти — 17 км;
- Хоразм вилояти — 6,7 км.
Шу тарзда, Жиззах ва Фарғона вилоятлари сув тармоғи қурилиши бўйича етакчи ҳудудлар сифатида ажралиб турибди. Қолган ҳудудларда ҳам ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026