Кўчмас мулк | 12:50 / 24.11.2025
1802
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти пешқадам: 9 ойда энг кўп турар жой шу ҳудудда фойдаланишга топширилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистон бўйича жами 11,1 млн квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга кўпдир. Энг юқори кўрсаткич Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келди.

Фото: Kun.uz 

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойида фойдаланишга топширилган турар жой майдони ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

  • Тошкент вилояти — 1 435,2 минг кв.м;
  • Бухоро вилояти — 1 216,0 минг кв.м;
  • Наманган вилояти — 1 127,8 минг кв.м;
  • Андижон вилояти — 1 089,3 минг кв.м;
  • Хоразм вилояти — 984,1 минг кв.м;
  • Сурхондарё вилояти — 983,5 минг кв.м;
  • Фарғона вилояти — 956,7 минг кв.м;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 669,2 минг кв.м;
  • Қашқадарё вилояти — 682,6 минг кв.м;
  • Навоий вилояти — 551,1 минг кв.м;
  • Тошкент шаҳри — 578,3 минг кв.м;
  • Жиззах вилояти — 434,0 минг кв.м;
  • Самарқанд вилояти — 312,7 минг кв.м;
  • Сирдарё вилояти — 90,2 минг кв.м.

Қайд этилишича, уй-жой қурилиши ҳажмининг ўсиши, айниқса, Тошкент вилояти, Бухоро, Наманган ва Андижон вилоятларида яққол кўзга ташланмоқда. Бу эса аҳолини уй-жой билан таъминлаш, янги турар-жой массивлари ва инфратузилмалар барпо этиш бўйича ишлар изчил давом этаётганини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид